Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ғарбдаги илм, сақофат, ҳазорат ва маданият ўртасини мувофиқлаштириш фикрида эди. Дарҳақиқат, Усмоний давлатнинг охирги даврида «Ғарб ўз ҳазоратини Исломдан олган» ҳамда «Ислом ўзига мувофиқ бўлган нарсани олишдан ва ўзига зид бўлмаган нарсага амал қилишдан қайтармайди», деган мазмундаги фикр ҳукмрон эди. Ғарб бу фикрни тарқатишда катта самарага эришди. Ҳатто бу фикр ҳукмрон фикрга айланди ва уни омма, хусусан илм ўрганувчилар ва кўпчилик фуқаҳо ва олимлар кўтариб чиқишди. Уларни замонамиз олимлари ва ислоҳчилар деб аташар эди. Ғарб ҳазорати билан Ислом ҳазорати ўртасида ҳақиқий зиддият борлиги учун ҳамда Ғарб сақофати ва унинг ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назарига тааллуқли маънолар билан Ислом сақофати ва унинг тариқатига тааллуқли маънолар ўртасида очиқ қарама-қаршилик борлиги учун Ислом билан Ғарб фикри ўртасини мувофиқлаштириб бўлмади. Бу ҳол уларни Исломдан узоқлашишларига ҳамда билиб-билмай Ғарб фикрларига яқинлашишларига олиб борди. Натижада улар бир томондан Ғарб фикрларини тушунишдан ожиз қолишса, иккинчи томондан Исломдан ҳам узоқлашиб кетишди. Бунинг илм, саноат ва кашфиётларга аҳамият бермасликда ҳамда Исломни нотўғри тушунишда катта таъсири бўлди ва уммат фикрларини палапартиш мажмуага айлантирди, давлатни эса муайян бир фикрда қатъий тўхтамга кела олмайдиган ҳолатга солиб қўйди. Шунингдек, уммат илм, саноат ва ихтироларда намоён бўлган моддий тараққиёт сабабларини ушлашдан юз ўгиришига олиб борди. Натижада Исломий Давлат заифлашиб, ўзини ҳимоя қилишдан ожиз бўлиб қолди. Бу заифлик туфайли душманлар Исломий Давлатни бир чеккадан тақсимлаб ола бошладилар. Исломий Давлат эса бунга қарши ҳеч нарса қила олмасдан ожиз бўлиб тураверди. Миссионерлик ҳужуми илм номи билан уммат сафларини бузиб, исломий ўлкаларда фитна оловини ёқиб, умматнинг онгига синга бошлади. Исломий Давлат вужудини вайрон қилган ҳаракатлар муваффақият қозонди. Исломий Давлатнинг ҳамма ерида - Болқон, Туркия, араб мамлакатлари, Арманистон, Курдистон ва бошқа жойларда миллатчилик мафкураси пайдо бўлди. 1914 йил кириб келганда Давлат жар ёқасига келиб қолган эди. Шу аҳволда у биринчи жаҳон урушига кирди ва ундан мағлуб бўлиб чиқди. Сўнг у бутунлай йўқ қилинди. Шу тариқа Исломнинг давлати йўқ бўлди ва Ғарбнинг узоқ асрлар давомида тушига кириб келган орзуси - Исломий Давлатни йўқ қилиш нияти рўёбга чиқди. Исломий Давлат йўқотилиши билан бутун Исломий юртлардаги ҳокимият ғайриисломий бўлиб қолди. Мусулмонлар ғайриисломий байроқ остида яшай бошладилар. Ишлари издан чиқди, аҳволлари оғирлашди ва куфр низоми остида яшайдиган ҳамда куфр ҳукмлари билан бошқариладиган бўлиб қолишди.

 

129-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203